Ҳазрати Айюб Алайҳиссалом муножотида нафсининг истироҳати учун дуо қилмаган. Балки тилдаги зикри ва қалб тафаккурига моне бўлган вақт, ибодат қила олиш учун шифо талаб қилган.
Биз у муножотдан биринчи ўринда гуноҳлардан келган маънавий, руҳий яраларимизнинг шифосини ният қилишимиз керак.
Моддий хасталикларнинг шифоси учун эса ибодатга моне бўлган вақт илтижо этишимиз мумкин. Аммо эътирозкорона, шикоятомуз бир суратда эмас, балки ўзни паст олиб ва мадад истаб илтижо этмоғимиз лозим. Модомики Унинг Рубубиятига(1) рози эканмиз, у Рубубияти нуқтасида берганига ҳам ризо лозим.
Қазо ва Қадарига эътирозни билдирадиган бир тарзда "Эҳ!" "Уф!" деб шикоят этиш қадарни танқид қилишдир, Раҳиймиятини туҳматга қўйишдир.
Тақдирни танқид этган, бошини сандонга уриб ёради. Раҳматга туҳмат қилган раҳматдан маҳрум қолади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى