Зеро, инсон хасталик туфайли ожизлигини англаб, даргоҳи Илоҳийга илтижо қилади. Шунинг учун ўттиз йилдан бери шифо учун дуо қилганим ҳолда, дуоим зоҳиран қабул бўлмаганлиги учун дуони тарк этиш хаёлимга ҳам келмади. Зеро, хасталик дуонинг вақтидир, шифо дуонинг натижаси эмас. Балки Жаноби Ҳакийми Раҳийм шифо берса, фазлидан беради.
-------------------------------------------------Изоҳ. Ҳа, айрим хасталиклар дуонинг вужудга келишига сабаб экан, дуо хасталикнинг йўқолишига сабаб бўладиган бўлса, дуонинг вужудга келиши ўзининг йўқолишига сабаб бўлади, бунинг эса бўлиши мумкин эмас.
Ҳамда, дуо исталган тарзда қабул бўлмаса, мақбул бўлмади дейилмайди. Холиқи Ҳакийм яхшироқ билади, манфаатимиз учун охиратимизга қаратади, шундай қабул қилади. Нима бўлса ҳам, хасталик туфайли холис бўлган, хусусан заифлик ва ожизлик ва ночорлик ва муҳтожликда қилинган дуонинг мақбуллиги кўпроқдир. Хасталик шундай холис бир дуонинг сабабчисидир. Диндор бўлган хаста ҳам, хастага қараган мўминлар ҳам бу дуодан истифода қилишлари керак.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى