Ҳа, шукр неъматни зиёдалаштирганидек, шикоят хасталикни, мусибатни кучайтиради.
Бунинг устига, хавотирнинг ўзи ҳам бир хасталикдир. Унинг чораси хасталикнинг ҳикматини билмоқдир. Модомики ҳикматини, фойдасини билдинг, у малҳамни хавотирга сурт, қутул. "Вой" ўрнига "Оҳ" де, "Эҳ афсус!" ўрнига "Алҳамдулиллоҳи ала кулли ҳол," де.
Эй сабрсиз хаста биродар!
Хасталик ҳозир сенга алам бериши билан бирга, хаста бўлган илк кунингдан бугунга қадар у хасталикнинг заволидаги маънавий бир лаззат ва савобидаги руҳий бир лаззатни ҳам беради. Бугундан, балки бу соатдан эътиборан энди хасталик йўқ. Албатта, йўқдан алам йўқ. Алам бўлмаса изтироб ҳам бўлмайди. Сен янглиш бир суратда ваҳима этаётганинг учун сабрсизлик қиляпсан.
Чунки бугунгача бутун хасталик пайтингнинг моддий томони кетиши билан бирга, алами ҳам кетган, ўзидан савоб ва заволидан лаззат қолдирган. Сенга фойда ва сурур бериши лозим бўлар экан, уларни ўйлаб алам чекмоқ ва сабрсизлик қилмоқ девоналикдир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى