Зинҳор, табдили мамлакат хусусидаги далиллар фақатгина бу "Ўн икки ҳолат"га махсусдир, деб ўйлама, Чунки бу хусусда ҳадсиз ва ҳисобсиз аморалар, далиллар борки, бу қарорсиз, ўзгарувчан мамлакат заволсиз ва барқарор бўлган бошқа бир мамлакатга албатта алмаштирилажак. Ҳамда ҳадсиз ва ҳисобсиз ишорааломатлар борки, бу аҳоли ушбу муваққат меҳмонхоналардан олинажак ва салтанатнинг доимий қароргоҳига юборилажак.
Хусусан, кел, сенга бу "Ўн икки ҳолат" кучидан ҳам кучли яна бир далил кўрсатайин.
Хуллас, кел, қара: ўша узоқдан кўринган жамоати азима ичида, аввалги оролда биз кўрган буюк нишон соҳиби Ёвари Акром бир нарсаларни билдириб эълон қилмоқда. Борайлик, тинглайлик. Қара, у порлоқ Ёвари Акром, ҳов юксакликда осилган Фармони Аъзамни аҳолига билдирмоқда ва демоқдаки: "Ҳозирланингиз, бошқа, доимий бир мамлакатга кетажаксиз. У шундай бир мамлакатки, бу мамлакат унга нисбатан бир зиндон ҳукмидадир. Подшоҳимизнинг мақорри салтанатига бориб, унинг марҳаматига, эҳсонларига ноил бўлажаксиз. Агар бу фармонни гўзал равишда тинглаб, итоат қилсангиз... Йўқса, исён этиб тингламасангиз, мудҳиш зиндонларга ташланажаксиз", каби маъноларда даъват қилмоқда.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى