Демак, бу вазиятлар мақсуди биззот эмасдирлар. Бир тамсил, бир тақлиддирлар. У Зот мўъжиза ила қилмоқда. Токи, гўё машқ бўлаётган имтиҳон майдонининг ҳар ҳодисаси қайд этилгани ва ёзиб олингани каби, суратлари олиниб таркиб қилинсин ва натижалари ҳифз этилиб, ёзилсин. Демак, булар устидаги муомала улуғ бир йиғинда давом этиб айланажак. Ҳам бир машҳари аъзамда доимий кўрсатилажак. Демак, ўткинчи, қарорсиз бу вазиятлар барқарор суратлар, боқий мевалар берадилар.
Демак, бу буюк маросимлар бир Саодати Узмоъ, бир Маҳкамаи Кубро ва биз билмайдиган бошқа юксак ғоялар учундир...
Кел, эй қайсар биродар! Шарққа ё Ғарбга, яъни, мозийга ё истиқболга кетадиган бир тайёрагами, бир поездгами минайлик. Бу мўъжизакор Зотнинг бошқа ерларда қандай мўъжизалар кўрсатганини кўрайлик. Мана, боқ: биз кўриб турган манзил ва майдон ва машҳар каби ажойиботлар ҳар тарафда мавжуддир. Локин санъати, сурати жиҳатидан ўзаро фарқлидирлар. Фақат, бир нарсага яхши аҳамият берки, ҳатто у саботсиз манзилларда, у давомсиз майдонларда, у бебақо машҳарларда на қадар очиқ бир ҳикматнинг интизомоти, на даража равшан бир иноятнинг ишорати, на мартаба олий бир адолатнинг аморати, на қадар чексиз бир марҳаматнинг самароти кўриняпти.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى