Дарҳақиқат, кўряпсанки, бутун раийят бу меҳмонхонада тўпланмишлар. Меҳмонхона эса, ҳар куни тўлиб-бўшаб турибди. Ҳам бутун раийят машқ учун бу имтиҳон майдонида ҳозирдирлар. Майдон эса, ҳар соат алмаштирилмоқда. Ҳам бутун раийят подшоҳнинг қийматли эҳсонларининг намуналарини ва хориқо санъатларининг антиқаларини кўргазмаларда томоша қилиш учун бу ташҳиргоҳда бир неча дақиқа тўхтаб, сайр этмоқдалар. Машҳар эса, ҳар дақиқада ҳаракатда: кетганлар келмас, келганлар кетар. Хуллас, бу ҳол, бу вазият қатьий равишда кўрсатаётирки, бу меҳмонхона ва бу майдон ва бу машҳарларнинг орқасида доимий саройлар, барқарор масканлар, бундаги намуна ва суратларнинг холис ва юксак асллари ила тўла боғ ва хазиналар бордир.
Демак, бу ердаги тиришишлар ўшалар учундир. Бу ерда ишлатади, у ерда ҳақини беради. У ерда ҳар кимнинг ўз истеъдодига яраша бир саодати бор...
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى