Суннати саниянинг меваси бўлмиш фарзандлар охиратда сиз учун шафоатчи бўлсинлар. Дунёда ҳам иймон дарсини олиб, сизга ҳақиқий авлод бўлсинлар. Акс ҳолда, бу сўнгги ўттиз йил давомида қисман учраб тургани каби, у фарзандларга фақатгина маданий тарбия берилса, бир жиҳатда у фарзандлар дунёда фойдасиз ва охиратда даъвогар бўлиб, "Нима учун иймонимни қутқармадингиз," дея падар ва волидаларини маҳзун этмоғи суннати саниянинг ҳикматига зид бўлади.

("Хонимлар Раҳбари"да икки-уч марта зикр этилган ҳадиси шарифининг сири муносабати билан "Кексалар Рисоласи"дан "Етти Умид" унга илова этилди).
БИРИНЧИ УМИД: Эй, камол ёшига етган муҳтарам ва муҳтарама кекса биродарлар ва ҳамширалар! Мен ҳам сиз каби кексаман. Шу кексалик чоғимда ора-сира қалбимга келган умидларни ва улардаги тасалли нурини сиз билан баҳам кўрмоқ орзуси ила бошимдан ўтган баъзи ҳолатларни ёзаман.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى