Чунки ҳаёти давомида бу Зот қилган барча даъво аввало ваҳдоният маса-ласида, ундан сўнгра Ҳашр масаласида марказлашади. Бундан ташқари, умум пайғамбарларни тасдиқ этган ва тасдиқ эттирган ҳамма мўъжизалари ва ҳужжатлари ҳам айни шу ҳақиқатга шаҳодат этади. Яна,
калимасининг шаҳодатини очиқ далил даражасига чиқарувчи
нинг шаҳодати ҳам айни шу ҳақиқатни кўрсатади. Яъни:
Бошда Қуръони Мўъжизул Баённинг ҳаққониятини исбот этгувчи жами мўъжизалари, ҳужжатлари ва ҳақиқатлари ҳақиқати ҳашриянинг таҳаққуқига ва албатта рўёбга чиқишига шаҳодат этиб, исботлайдилар. Чунки Қуръоннинг деярли учдан бир қисми Ҳашр масаласидан иборатдир ва кўпгина қисқа суралари ҳам ғоят қувватли ҳашрий оятлар билан бошланади. Минглаб оятлари очиқчасига ва ишоратан айни ҳақиқатдан хабар беради. Исбот этади, кўрсатади. Масалан
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى