Хуллас, эй мен каби кексалик заҳматини чекаётган кекса ва ҳамшира қариялар! Модомики, алҳамдулиллоҳ, биз аҳли иймонмиз ва модомики иймонда бу қадар нурли, лаззатли, севимли, ширин дафиналар бор ва модомики кексалигимиз бизни бу дафинанинг ичига янада зиёда чорламоқда экан, албатта, иймонли кексаликдан шикоят эмас, балки минглар ташаккур этишимиз керак.
Кексаликнинг аломати бўлган оқ толалар сочимга тушган бир пайтда ёшликнинг чуқур уйқусини янада зиёда қалинлаштирган ҳарби умумийнинг дағдагалари ва давримнинг тартибсизликлари ва ниҳоят Истанбулга келган вақтим аҳамиятли бир шон ва шараф вазияти, ҳатто халифадан, шайхулисломдан, бошқўмондондан тортиб, то мадраса талабларига қадар ҳаддимдан кўп зиёда бир ҳусни таважжуҳ ва илтифот кўрсатганлари туфайли пайдо бўлган ёшлик сархушлиги ва у вазият берган ҳолати руҳийя у уйқуни шу даража қалинлаштирган эдики, худди дунёнй доимий, ўзимни ўлмайдиган даражада дунёга ёпишган бир вазийяти ажибада кўрардим.
Хуллас, ўша пайтлар Истанбулнинг Боязид жомъеи муборакига, рамазони шарифда, ихлосли ҳофизларнинг қироатларини тинглашга бордим.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى