Иккинчиси Убудийят нуқтаи назаридан абадий ҳаёгга қарайди.
Биринчи важҳ эътиборидан қаралса, инсон шундай бир бечора махлуқдирки, сармояси ғоят чекланган, яъни, ихтиёр нуқтаи назаридан қаралганда, бир соч толаси каби жуда кичик бир жузъи ихтиёрий, иқтидор нуқтаи назаридан қаралганда, заиф бир касб, ҳаёт нуқтаи назаридан қаралганда, дарҳол сўнувчи бир шуъла ва умр нуқтаи назаридан қаралганда, зудлик-ла ўтгувчи қисқа муддат ва мавжудийят ҳолати нуқтаи назаридан қаралганда, тезда чиригувчи бир жисмдир. Шу ҳоли ила баробар коинотнинг табақаларига ёйилган ҳадсиз навъларнинг, ҳисобсиз фардларидан ҳам нозик, заиф бир фард сифатида билинмоқда.
Иккинчи важҳ эътибори ила ва, хусусан, убудийят қаршисида бўлган ожиз ва фақирлиги жиҳатидан ғоят буюк ўрни бордир. Ғоят катта бир аҳамияти топилмоқда, чунки Фотирий Ҳакийм инсоннинг маънавий моҳиятига ниҳоясиз азим бир ожизлик ва ҳадсиз жасим бир фақирликни жойлаштиргандир.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى