Дунёнршг ҳам ҳар тарафи қоронғулик, зимистон бир зулумот истило этган. Мен ўнг тарафимга боқдим: ниҳоясиз бир зулумот ичра бир буюк мозорни кўрдим (яъни, хаёл этдим). Сўл тарафимга боқдим: мудҳиш зулумот тўлқинлари ичра азим тўфонлар, дагдагалар, балои офатлар тайёрлаб қўйилганини кўраётгандай бўлдим. Кўприкнинг тагига боқдим: ғоятда чуқур бир жарлик кўряпман, дея гумон қилдим. Бу мудҳиш бир зулумотга қарши хира ёнадиган бир чўнтак чироғим бор эди. Ундан фойдаландим. Ярим-ёрти ёруғида боқдим. Менга жуда мудҳиш бир вазият кўринди. Ҳаттоки, ёнимдаги кўприкнинг бошида ва атрофида шундай мудҳиш аждарҳолар, арслонлар, йиртқичлар кўриндики, кошки бу чироғим бўлмаса эди, бундай даҳшатларни кўрмасайдим, дедим. У чироқни қай тарафга тутсам, шундай даҳшатлар кўрдим. "Эй воҳ! Бу чироқ бошимга балодир", дедим. Унга жаҳл қилдим. Ва уни ерга урдим, синдирдим. У синган заҳоти, гўё дунёни чароғон этган улкан электр лампасининг тугмасига тегиб кетганимдек, бирдан у зулумот тарқалди. Ҳар тараф у лампанинг нурига тўлди. Ҳар нарсанинг ҳақиқатини кўрсатди. Боқдимки, у кўрган кўпригим ғоят мунтазам жойда текисликдаги бир кенг йўлдир. Ҳа, ўнг тарафимдаги кўрган буюк мозорим эса, бошдан-охиригача гўзал, яшил боғчалар ила нуроний инсонларнинг тахти раёсатидаги ибодат ва хизмат ва суҳбат ва зикр мажлислари эканини фарқладим.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى