У лаззатлар ўтувчи ва аламлидир. Агар Жаноби Ҳақнинг илтифототи раҳмати ва эҳсонотининг мевалари жиҳатидан севса ва у эҳсон ва илтифототнинг даражаи лутфларини тақдирлаш суратида камоли иштаҳа ила лаззат олса, ҳам маънавий бир шукр, ҳам аламсиз бир лаззатдир.
§ Учинчи Нуқта: Жаноби Ҳақнинг асмосига нисбатан муҳаббатнинг табақалари бор. Собиқан баён этганимиздек, одам баъзан осорга муҳаббат сурати-ла асмони севади, баъзан асмони камолоти Илоҳийянинг унвонлари экани жиҳати-ла севади. Баъзан инсон жомийяти моҳйиат жиҳати-ла ҳадсиз эҳтиёжот нуқтасида асмога муҳтож ва муштоқ бўлади. Ва ўша эҳтиёж-ла севади. Масалан: Сен шафқат туйганинг бутун ақрабо ва фуқаро ва заиф ва муҳтож махлуқотга нисбатан салгина мададга муҳтож эканликларини ҳис этиб турганингда, дейлик, биттаси пайдо бўлсада, худди сен истаётганингдек уларга яхшилик қилса, у зотнинг инъом этувчи унвони ва карийм исми нақадар сенга ёқади, на қадар у одамни у унвон ила севасан... Худди шунингдек, Жаноби Ҳақнинг фақат "Раҳмон" ва "Роҳийм" исмларини ўйлаб кўр: Сен севган ва шафқат туйган бутун мўмин боболаринг ва аждодларингни, ақрабо ва аҳбобингни дунёда анвои неъматлари ила, Жаннатда анвои лазоиз ила; саодати абадийяда уларни сенга ва Ўзини уларга кўрсатиши ила уларни масъуд этгани жиҳатда у "Раҳмон" исми ва "Роҳийм" унвони севилмоққа на қадар лойиқдирлар ва бу икки исмга руҳи башар на даража муҳтождир, қиёс эта оларсан.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى