|
Хатми Қуръон дастурида Қуръон-и Карим ҳар бири 4 ҳизбдан иборат бўлган 30 пора шаклида кўрсатилган.Тизимда очилган хатм мавжуд эса, экранда танлай олишингиз мумкин бўлган хатмлар рўйхати чиқади. Хатмда иштирок этиш учун ҳизб номи ва "танлаш" ёзилган зарғалдоқ рангли тугмани босишингиз керак. Ўқиган ҳизбингиз ҳақида маълумот бериш учун "Ўқидим" ёзилган яшил тугмаларни босишингиз керак. Бошқалар томонидан танланган ва ўқилган ҳизблар кулранг ёзув билан белгиланади.
Ҳар бир ҳизбнинг бошини ва охирини кўриш учун сичқончани қисм сатрининг охирида кўрсатилган лампочка белгисига келтириб, бироз кутишингиз ёки тугмани босишингиз керак. Барча қатнашчилар танлаган ҳизбларини тамомлагандан сўнг электрон почта манзилингизга тамомланган хатм ҳақида маълумот юборилади.
Хатми Қуръон дастурида танланмаган ва танланган ҳолда белгиланган вақтда ўқилмаган пора ёки ҳизблар Қуръон-и Карим (қолган қисмлар) сарлавҳали рукнга ўтказилади.
|